«чигит иши» тегли мақолалар


Қашқадарёда 60 тонна чигити тўхтатиб қолинган жиззахлик тадбиркор муаммоси ҳал этилди
14 октябр 2023, 14:20

Қашқадарёда 60 тонна чигити тўхтатиб қолинган жиззахлик тадбиркор муаммоси ҳал этилди

«Газета.uz» эътибор қаратган Қашқадарёдан 60 тонна чигит олиб чиқишда тақиққа учраган жиззахлик тадбиркор муаммоси ҳал этилди. Бу ҳақда Бизнес омбудсман маълум қилди. Аввалроқ депутатлар шу масала юзасидан вилоят ҳокимлиги ва ИИВга сўров юборганди.

Депутатлар «чигит иши» юзасидан Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ва ИИВга сўров юборди
14 октябр 2023, 09:42

Депутатлар «чигит иши» юзасидан Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ва ИИВга сўров юборди

Жиззахлик тадбиркор Қашқадарёдан 60 тонна чигитини олиб чиқишда тақиққа учрагани ҳақида ёзгандик. Ҳолат юзасидан ЎзЛиДеП депутатлари Тўлқинжон Каримов ва Батирбек Тўразода Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ва Ички ишлар вазирлигига депутатлик сўрови юборди.

Яна чигит иши: Тадбиркор Қашқадарёдан 60 тонна чигитини олиб чиқишда тақиққа учраганини айтмоқда
12 октябр 2023, 18:51

Яна чигит иши: Тадбиркор Қашқадарёдан 60 тонна чигитини олиб чиқишда тақиққа учраганини айтмоқда

Жиззахлик тадбиркор Қашқадарёдан 60 тонна чигитини олиб чиқишда тақиққа учради. Унинг «Газета.uz»га маълум қилишича, вилоят ҳокимининг оғзаки буйруғи билан юк машинаси 5 кундан бери «Умакай» ЙПХ масканида ушлаб турилибди. Бундай ҳолат Қашқадарёда биринчи марта юз бераётгани йўқ.

«Қашқадарё ҳокимлиги ва ИИБ қонунни бузган». Антимонополия қўмитаси Қашқадарёдаги чигит иши ҳақида
8 феврал 2022, 16:03

«Қашқадарё ҳокимлиги ва ИИБ қонунни бузган». Антимонополия қўмитаси Қашқадарёдаги чигит иши ҳақида

Антимонополия қўмитаси самарқандлик тадбиркор 100 тонна чигит маҳсулотини Қашқадарёдан олиб чиқиб кета олмаган ҳолатни ўрганиб, ўз муносабатини билдирди. Таъкидланишича, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ва вилоят ИИБ томонидан «Рақобат тўғрисида» ги қонуннинг 12-моддаси талаблари бузилган. Қўмита тадбиркор зарар кўрган ҳолатда вилоят ҳокимлиги ва ИИБ устидан судга мурожаат қилиши мумкинлигини эслатиб ўтди.

Чигит иши: Бизнес-омбудсман Қашқадарё ҳокимлигини огоҳлантирди
6 январ 2022, 16:27

Чигит иши: Бизнес-омбудсман Қашқадарё ҳокимлигини огоҳлантирди

Бизнес-омбудсман Қашқадарёдан самарқандлик тадбиркорнинг 100 тонна чигит маҳсулоти чиқарилмаётгани ҳолати юзасидан вилоят ҳокимлигини «тадбиркорларнинг ҳуқуқларига риоя этилишига доир қонун ҳужжатларининг бузилишига йўл қўйилган тақдирда тегишли чора кўриш бўйича огоҳлантирди». Компания вакили ҳужжатларида муаммо йўқлигига ва чигит оғзаки топшириқ билан ушлаб турилганига ишонтирмоқда.

«Ҳужжатлари бўлмаган». Қашқадарё ҳокимияти Каттақўрғон ҳокими шикоятига жавоб берди
4 январ 2022, 14:12

«Ҳужжатлари бўлмаган». Қашқадарё ҳокимияти Каттақўрғон ҳокими шикоятига жавоб берди

Қашқадарё вилояти ҳокимияти Самарқанд вилоятига олиб кетилаётган чигит маҳсулотлари ортилган учта юк машинаси тегишли ҳужжатлари бўлмаганлиги учун тўхтатиб қолинганини маълум қилди. Аввалроқ, Каттақўрғон шаҳри ҳокими Гавҳар Алимова шикоят қилиб, Қашқадарё ҳокимининг оғзаки топшириғи билан вилоятлар чегарасида чигит ушлаб турилганини таъкидлаганди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг